Қозоғистон Президенти Хитой билан ҳозирги босқичда ҳамкорликнинг бешта муҳим йўналишини белгилаб берди

Қозоғистон Хитой билан яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини қилишга тайёр. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Синьхуа” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Қозоғистон ва Ўзбекистон
Фото: ҚР ТИВ

- 32 йиллик муваффақиятли икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдеворини қўйганимизни ҳисобга олиб, Қозоғистон яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, алмашувларни фаоллаштириш ва амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларини қилишга тайёр, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу боис, Давлат раҳбари таъкидлашича, бу борадаги ҳамкорликдаги ишлар ҳозирги босқичда ниҳоятда муҳимдир:

Инвестиция соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш. Қишлоқ хўжалиги, янги энергетика, автомобилсозлик каби соҳаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, саноатлаштириш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш зарур.

Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, жумладан, савдо тузилмасини диверсификация қилиш ва товарлар турини кўпайтириш лозим. Замонавий воситалардан, хусусан, электрон тижорат ва электрон савдо майдончаларидан фойдаланиш керак.

— 2024 йил “Бир макон, бир йўл” глобал ташаббусини янада ривожлантириш учун муҳим йилдир. Бу ташаббуснинг навбатдаги 10 йиллиги бошланди. Шу билан бирга, бизнинг асосий эътиборимиз Ляньюньган порти, Сиань шаҳридаги қуруқлик порти ва “Қорғас – Шарқий дарвоза” махсус иқтисодий зона имкониятларидан фаол фойдаланишга қаратилади, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти икки давлат ўртасидаги транспорт ҳамкорлигини кенгайтириш масаласига ҳам тўхталди.

— Бугунги кунда “Дўстлик-Мўйинти” темир йўл участкасида иккинчи йўл қурилиши давом этмоқда. Бундан ташқари, умумий чегарамизда 3-темир йўл назорат пункти қурилишини бошлаш режалаштирилган. Маданий-гуманитар соҳада кўп қиррали ҳамкорликни фаоллаштириш. Ишончим комилки, биз йўлга қўйган визасиз амалиёт, ўзаро маданият марказлари, “Лу Бан устахоналари”, университетлар филиаллари очилиши, шунингдек, парвозларни кўпайтириш бўйича олиб борилаётган доимий ишлар ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлади. Ишонч билан айтиш мумкинки, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг янги “олтин 30 йиллиги” доирасида бизни ёруғ келажак сари йўлда бирлаштирадиган улкан ютуқ ва ғалабалар замирида мамлакатларимиз турибди, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар