Қозоғистон Президенти ГФР Федерал канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANA. Kazinform – Германия томони ташаббуси билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Олаф Шольц икки томонлама муносабатларнинг амалий масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, Давлат раҳбарининг ўтган йил сентябрь ойида Берлинга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори суръатларига алоҳида эътибор қаратиб, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирдилар.
Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Олаф Шольц минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, икки давлатнинг халқаро майдондаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳимлигига эътибор қаратди. Шу муносабат билан томонлар Астана шаҳрида “Марказий Осиё – Германия” форматида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувнинг истиқболдаги аҳамиятини таъкидладилар.