Қозоғистон Президенти эпидемиологик вазиятни яхшилаш бўйича иш режасини тайёрлашга кўрсатма берди
«Аксарият ҳудудлар қизил зонада жойлашган. Оғир касаллар ва ўта оғир беморлар сони кун сайин ортиб бормоқда», - деди Президент вазиятни барқарорлаштириш учун иш режасини ишлаб чиқиш ва улар устида ишлаш зарурлигини таъкидлади. «Афсуски, биз фуқароларимизни йўқотаяпмиз. Шунинг учун биз шошилинч чораларни кўришимиз керак. Биз тегишли иш режасини ишлаб чиқишимиз ва уни амалга оширишимиз керак», - деди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда санитария-эпидемиология ҳолатига бағишланган ишчи кенгаш ўтказмоқда.
Кенгашда ҚР Бош вазири, муассалараро раҳбарлари, шаҳар ва вилоят ҳокимлари иштирок этмоқда. Давлат раҳбари коронавирус эпидемиясига қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукуматнинг ҳисоботини тинглайди ва ҳудудлардаги умумий аҳволни яхшилаш ва Қозоғистон фуқароларининг соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади.