Қозоғистон Президенти CITIC Group бошқаруви раисини қабул қилди
Давлат раҳбари CITIC Groupбошқаруви раиси Чжу Хэсинни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Суҳбатдошлар энергетика, нефть-кимё саноати ва бошқа муҳим тармоқларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Президентга CITIC Group билан Қозоғистон томони ўртасида аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ҳақида маълумот берилди.
– Доимий учрашувларимиз ҳамкорлигимизнинг стратегик моҳиятидан далолат беради. Жорий йилнинг май ойида CITIC Construction қозоғистонлик ҳамкорлар билан умумий ҳажми 2 миллиард доллар бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 5 та ҳужжат имзолади. Ақтаудаги Caspi Bitum нефтни қайта ишлаш битум заводининг ишлаб чиқариш қувватини йилига 1,5 миллион тоннагача кенгайтириш муҳим лойиҳалардан биридир. Менга “Қазмунагаз” ва CITIC group ўртасида тегишли шартнома имзолангани ҳақида хабар берди. Қурилишдаги катта тажрибангизни инобатга олиб, лойиҳа самарали ва қисқа муддатда амалга оширилишига ишонаман, – деди Давлат раҳбари.
CITIC бошқаруви раиси Қозоғистон томони билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни юқори баҳолади.
– Корпорациямиз Қозоғистонда муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бугун сиз билан учрашиш мен ва ҳамкасбларим учун катта шарафдир. Барча ишимиздан асосий мақсад - Қозоғистон билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан иборат”, - деди Чжу Хэсин.
Суҳбат чоғида инвестиция ва агросаноат комплекси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди.

