Қозоғистон Президенти Бош вазир Олжас Бектеновни қабул қилди
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Бош вазир Олжас Бектеновни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Олжас Бектенов мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда ҳосил йиғиштириб олиш ва уй-жойларни тиклаш бўйича маъруза қилди.
Унга кўра, жорий йилда қайта ишлаш саноати ва қурилиш саноати иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилига айланди;
– Қишлоқ хўжалигида ҳам сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Мамлакатда 4,5 миллион гектарга яқин ёки асосий дон экинларининг 27 фоизи ўриб олинди;
– ўртача бир гектардан 15 центнердан маҳсулот олинмоқда. 6,6 миллион тоннага яқин ғалла ўриб олинди. Бу ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўп;
– фермер хўжаликларига арзонлаштирилган дизель ёқилғиси етказиб бериш белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.
Сув тошқинидан жабр кўрган аҳолини бошпана билан таъминлаш ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, 7 минг 463 оила янги уйларига кўчиб ўтган. 479 та бошпана қурилиши ниҳоясига етмоқда. Шунингдек, 9 минг 171 оилага таъмирлаш ишлари учун компенсация тўлаб берилди.
Учрашув якунида Давлат раҳбари амалга оширилаётган ишлар муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор вазифалар қўйди.