Қозоғистон Президенти айрим фахрий унвонларнинг тикланишини изоҳлади

Тоқаев
Фото: akorda.kz

Қасим-Жомарт Тоқаев Республика куни муносабати билан давлат мукофотлари ва унвонларини топшириш маросимидаги нутқи чоғида нега баъзи фахрий унвонларни тиклаганини изоҳлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

— Халқ маънавияти юксалишида адибларимиз алоҳида ўрин тутади. Илгари "Қозоғистон халқ ёзувчиси" унвонини тиклаш масаласи кўтарилган. Туркистонда бўлиб ўтган Миллий қурултой йиғилишида мен бу таклифни қўллаб-қувватлашимни билдирдим.

Фахрий унвон чорак асрдан кейин яна адибларимизга берилади. Мамлакатимиз адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшган бир гуруҳ таниқли ёзувчилар бугун “Қозоғистон халқ ёзувчиси” унвони билан тақдирландилар.

Менинг топшириғимга кўра, “Қозоғистон халқ артисти” унвони ҳам тикланди, бу унвон ҳам аввалгидек театр, кино, мусиқа ва санъатнинг бошқа йўналишларида мамлакатимизда машҳур бўлган намояндаларга берилади, – деди Президент.

Давлат раҳбари ҚХАнинг XXXII сессиясида юртдошларнинг миллат бирлиги ва ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш йўлидаги кўп йиллик бунёдкорлик меҳнатини муносиб эътироф этиш имконини берадиган махсус орден таъсис этиш бўйича топшириқ берилганини эслатди. Зарурий қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгач, “Ел бірлігі” ордени тасдиқланди. У мукофотлар иерархиясида муносиб ўрин эгаллади ва бугун биринчи марта топширилмоқда.

Сўнгги хабарлар