Қозоғистон Президенти Алмати шаҳрида Италия маданияти институти очилишини олқишлади

RIM. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Италия Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ақорда расми сайти хабар берди.

Қозоғистон-Италия
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Жоржа Мелони Италия заминида ҳурмат-эҳтиром кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Қасым-Жомарт Тоқаев пен Италия Министрлер Кеңесінің Төрағасы бірлескен мәлімдеме жасады
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Италия ўртасида яқин сиёсий мулоқот, кучли иқтисодий интеграция, муваффақиятли маданий-гуманитар алоқалар ўрнатилганини таъкидлади.

“Биз Италиянинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори эканимиздан фахрланамиз. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда ва муносабатларни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд”, – деди ҚР Президенти.

Касым-Жомарт Токаев провел переговоры с Джорджей Мелони
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Италия Қозоғистоннинг Европадаги асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, мамлакат иқтисодиётига сармоя киритган йирик бешлик қаторига киради. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 15 миллиард долларга етди. Италиядан Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 7,3 миллиард долларни ташкил этди. Бугунги кунда Қозоғистонда Италиянинг 300 дан ортиқ компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Улар орасида ENI, SDF Group, PetroValves, Maire Tecnimont, IVECO, Tenaris ва бошқа йирик инвесторлар бор.

Қозоғистон Президенти икки давлатнинг БМТ, ЙХҲТ, Европа Кенгаши ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида жаҳон миқёсида умумий мақсадларга эришиш йўлидаги муваффақиятли ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратди. Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон глобал хавфсизлик, минтақавий барқарорлик, терроризмга қарши кураш, иқлим ўзгариши каби масалалар бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Давлат раҳбари Алмати шаҳрида Италия маданияти институти очилишини олқишлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришда маданий дипломатия, таълим ва туризм соҳасидаги шериклик муҳим ўрин тутади.

Касым-Жомарт Токаев провел переговоры с Джорджей Мелони
Фото: Ақорда

Ўз навбатида, Жоржа Мелони Қозоғистон-Италия муносабатлари юқори даражада эканини қайд этиб, Италия Қозоғистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини маълум қилди.

“Биз сизнинг бугунги ташрифингизни Қозоғистон-Италия муносабатларини янада ривожлантириш учун ажойиб имконият деб биламиз”, – деди Италия Бош вазири.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика, аграр, маданий-гуманитар, таълим, шунингдек, яшил энергия ва икки давлат пойтахтлари ўртасида ҳаво қатновини ривожлантириш каби соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

“Ишончим комилки, бугунги музокаралар икки томонлама муносабатларимизнинг янги босқичига йўл очади ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқиш учун яхши имконият яратади”, – деди Президент.

Учрашув якунида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Италия Бош вазири қўшма баёнот қабул қилди.

Сўнгги хабарлар