Қозоғистон Президенти 9 ойда 112 796 км юрди
Унинг айтишича, ҚР Президенти бу йил 20 мартдан бери 45 Қонун, 226 Фармон, 68 Фармойиш имзолаган. Президент иштирокида ўтказилган тадбирлар бўйича 49 протокол тўлдирилган.
«Қозоғистон Президенти бу йил 9 ойда 112 796 км юрди. Унга жами 181 соат 36 дақиқа вақт кетган. Қасим-Жомарт Тоқаев 2 сентябрь куни Қозоғистон Президенти сифатида илк маротаба Қозоғистон халқига Мурожаатини ўқиб эшиттирди», - деди Берик Уали.
Матбуот котиби Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан ҚР Президенти Администрациясида Аризаларнинг кўриб чиқилишини назорат қилиш бўлими ҳамда Президентнинг Виртуал қабулхонаси очилганини маълум қилди. Ушбу бўлимга 1 августдан бери 15 669 ариза келиб тушган, шундан 4025таси виртуал қабулхонага йўлланган. Аризаларнинг барчасига ўз вақтида ва тегишлича жавоб берилган.
«Давлатимиз раҳбари март ойи охирида ҳокимлар ва вазирларнинг ҳаммасига ижтимоий тармоққа киришга топшириқ берди. Бу Қасым-Жомарт Тоқаевнинг «Халқ сўзини тинглайдиган давлат» концепциясининг бажарилаётганини исботлайди», - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай