15:28, 22 Май 2024 | GMT +5
Қозоғистон Президенти 23-24 май кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Сингапур Республикаси Президенти Тарман Шанмугаратнамнинг таклифига биноан 23-24 май кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Сингапур юқори раҳбарияти, йирик халқаро компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиши, Қозоғистон-Сингапур бизнес-форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.