Қозоғистон пойтахтида 1,3 млндан ортиқ аҳоли истиқомат қилади

ASTANA. Kazinform – 2022 йилда пойтахт тез тиббий ёрдам станциясига ярим миллиондан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда Астана шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросининг Астана шаҳри бўйича департаменти маълумотларига кўра, 2022 йил 1 октябр ҳолатига кўра, аҳоли сони 1 340 782 нафарни ташкил этади», - дейилади бошқарма хабарида.

2022 йилнинг 10 ойи давомида шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси томонидан 550 мингга яқин мурожаатга хизмат кўрсатилди, 120 мингга яқин киши шаҳар шифохоналарида даволанди, 50 мингдан ортиқ операция ўтказилди.

Бирламчи тиббий ёрдам марказларига ташрифлар сони 5 миллиондан ортиқни ташкил этди, шундан 2 миллиондан ортиқ (40,4%) тор мутахассисларга мурожаат қилди, туғилганлар сони 21 мингтага этади.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар