Қозоғистон полвонлари Кўчманчилар ўйинларида учинчи олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қозоғистонлик полвонлар қозоқ кураши бўйича учинчи олтин медалини қўлга киритди.

медаль
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Унда 52 килограмм вазн тоифасида Назерке Азаматова ғалаба қозонди. Финалда у ўзбекистонлик С.Муродовани мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал аёллар ўртасида 48 килограмм вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган Айжан Жилқибаева, эркаклар ўртасида эса 55 килограмм вазн тоифасида Бекжан Тўлепов V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қирғизистон терма жамоаси Мўғулистон терма жамоасини 16:0 ҳисобида мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар