Қозоғистон поликлиникаларида face-id тизими жорий этилади
ASTANА. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова “24KZ” телеканалига берган интервьюсида соғлиқни сақлаш тизимида хизматларни қалбакилаштириш (сохта ҳужжатлар тўлдириш) олдини олиш бўйича кўрилаётган янги чора-тадбирлар ҳақида маълум қилди.
Сохта ҳужжатларга қарши курашда асосий восита бошқа рақамли технологиялар, жумладан, беморларга тиббий хизмат кўрсатиш фактини тасдиқловчи face-idни жорий этиш бўлади.
Вазирлик Астана шаҳрида республика поликлиникаси базасида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа доирасида беморлар face-id ва веб-камера ёрдамида идентификация қилинади, бу эса уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳақидаги маълумотларни сохталаштиришнинг олдини олади.
“Жорий йил охирига қадар биз Астанада пилот лойиҳани амалга оширамиз, 1 январдан эса унинг кўламини бутун республика бўйлаб кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Бу сохта ҳужжатларни тўлдиришга барҳам берадиган самарали восита бўлади”, - деди Ақмарал Алназарова.
Идентификациянинг биометрик тизими кўрсатилаётган хизматларни тўғри рўйхатга олишни таъминлайди, бу эса беморларнинг шифокорга ташрифи тўғрисида ёлғон хабарлар ёзишга йўл қўймайди ва шунга мос равишда суғурталанган фуқароларнинг бюджет маблағлари ва бадалларининг ортиқча сарфланишининг олдини олади.