Қозоғистон Польшадан Украинада қолиб кетган юк машиналарини ўтказишда ёрдам сўради

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев ва Польша Республикаси Инфратузилмалар ва қурилиш вазири Анжей Адамчик телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform вазирликка таяниб
None
None

Томонлар жорий фавқулодда вазият натижасида Россия Федерацияси ва Украина Республикаси ўртасидаги юк ташиш соҳасидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Вазир ўринбосари Украина, Беларусь, Россия ва бошқа давлатлар чегараларида тўхтаб қолган 56 та юк машинасидан хавотир билдирди ва баъзи ҳайдовчилар Польшага қараб кетаётганини айтди.

Шу муносабат билан вазир ўринбосари Польша вазиридан транспорт воситаларининг Польша ҳудуди орқали тўсиқсиз ўтиб, йўналишда давом этиши ва кейин Қозоғистонга қайтишига ёрдам беришни сўради.

Ўз навбатида, Инфратузилмалар ва қурилиш вазири Анжей Адамчик транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиш имкониятларини кўриб чиқишга рози бўлди ва қўшимча маълумот жўнатишни сўради.


Сўнгги хабарлар