Қозоғистон Польшада бўлиб ўтадиган халқаро туризм кўргазмасида иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси 2022 йилнинг 24-26 ноябр кунлари Варшава шаҳрида бўлиб ўтадиган ТТ Wаrsаw халқаро туризм кўргазмасида Қозоғистон стенди ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform Маданият вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

ТТ Warsaw маҳаллий туризм саноати вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун Полбшанинг марказий платформасидир. Кўргазма 1993 йилдан бери Польша Туризм вазирлиги кўмагида ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Унда 53 мамлакатдан 450 та экспонент, шунингдек, 20 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар иштирок этмоқда.

«Бугунги кунда Польша Қозоғистон учун истиқболли мақсадли бозорлардан бири ҳисобланади. Бунга Польша фуқаролари учун визасиз режим ўрнатилгани, икки давлатнинг асосий транспорт марказлари – Нур-Султан ва Варшава шаҳарлари ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилаётгани сабаб бўлди. Айни пайтда ТТ Warsaw кўргазмасида иштирок этиш учун туризм соҳаси вакилларини рўйхатдан ўтказиш очиқ. Кўргазма иштирокчилари тадбирда ўз маблағлари ҳисобидан иштирок этадилар», — деб тушунтирди Маданият вазирлиги.


Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар
telegram