Қозоғистон-Покистон янги савдо йўналиши бўйлаб дастлабки юк машиналари йўлга чиқди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Афғонистон орқали Покистонга борадиган янги савдо йўлида бир нечта юк машиналарини синов тариқасида жўнатди, дея хабар беради Каzinform мухбири.
None

«Биз Покистоннинг National Logistics Cell компанияси билан музокаралар олиб бормоқдамиз, бу Покистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдони хавфсиз таъминлайди. Биз яқинда пилот лойиҳасини ишга туширдик ва бир нечта юк машиналари бу йўналишда йўлга чиқди. Шу билан бирга, Қозоғистондан Покистонга ва ортга юк машиналари 4000 км масофани босиб ўтади. Бу минтақавий ривожланиш нуқтаи назаридан унчалик узоқ масофа эмас», — деди ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев Астанада бўлажак Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форумига бағишланган журналистлар билан учрашув чоғида.

Шу билан бирга, у Қозоғистон Афғонистонга ун ва ғалла етказиб бериш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади. Шунингдек, Туркманистон ҳудуди орқали Афғонистон йўналиши бўйича транзит юк ташишда 30 фоизлик чегирма бўйича келишувга эришилди.

Аввалроқ Қозоғистон Афғонистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратаётгани хабар қилинганди. 3-5 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган форум эса фақат шу икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.

Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар