Қозоғистон Покистон портларига чиқиш имконини берувчи янги темир йўл йўналишини ривожлантиришда иштирок этади

ASTANA.Kazinform — Қозоғистон, Ўзбекистон ва БАА Афғонистон орқали Покистоннинг денгиз портларига чиқиш имконини берувчи янги темир йўл йўналишини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди.

Қазақстан Пәкістан порттарына шығатын жаңа теміржол бағытын дамытуға қатысады
Фото: Үкімет

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон (CASA) йўналиши бўйича Покистоннинг денгиз портларига чиқиш имконини берувчи янги темир йўл йўналиши лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишни режалаштиряпти.

Қазақстан Пәкістан порттарына шығатын жаңа теміржол бағытын дамытуға қатысады
Фото: Үкімет

CASA темир йўл лойиҳаси доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Энергетика ва инфратузилма вазирлиги имзо қўйди.

CASA лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиёнинг транспорт алоқасини таъминлайдиган янги темир йўл йўналишини шакллантириш, шунингдек, халқаро ташувлар, савдо, логистика ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишни назарда тутади.

Қазақстан Пәкістан порттарына шығатын жаңа теміржол бағытын дамытуға қатысады
Фото: Үкімет

“Меморандум доирасида томонлар техник-иқтисодий тадқиқотлар ва таҳлил ишларини олиб бориш, зарур темир йўл инфратузилмаси ҳамда у билан боғлиқ объектларни ривожлантириш мақсадга мувофиқлигини ўрганишни режалаштирган”, — дейилади хабарда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ривожланган темир йўл инфратузилмаси ҳамда салмоқли транзит салоҳиятига эга. Бирлашган Араб Амирликлари эса транспорт инфратузилмаси, логистика ва йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида халқаро тажрибага эга.

Шу тариқа, томонларнинг ҳамкорлиги CASA лойиҳасини ҳар томонлама ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг мақбул механизмларини белгилаш имконини беради.

Томонлар келгусида амалга ошириладиган қадамлар ва қўшма ишларнинг аниқ йўналишларини ҳам муҳокама қилдилар.

Жумладан, лойиҳанинг техник, иқтисодий ва молиявий масалаларини комплекс равишда ишлаб чиқиш учун Ишчи гуруҳ тузиш имконияти кўриб чиқилди.