Қозоғистон поездларида аёллар учун вагонларида 98 мингдан ортиқ йўловчи саёҳат қилган

ASTANA. Kazinform – Бир йил давомида 98 мингдан ортиқ йўловчи аёллар учун вагонларидан фойдаланган, дея хабар беради Kazinform «Қозоғистон темир йўли» АЖга таяниб.
None

2021 йил октябр ойида «Қозоғистон темир йўли» пилот режимда аёллар учун вагонлари бор илк поездларни ишга туширди.

«Шу вақт ичида хизматдан 98 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланган. Бундай вагонларда аёллардан ташқари етти ёшгача бўлган ўғил болалар ҳам саёҳат қилишлари мумкин», - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирги вақтда аёллар учун вагонлари қуйидаги поездларда мавжуд:

1) № 77/78 «Алмати – Манғистау» (№ 7 вагон);

2) № 351/352 «Алмати – Ўскемен» (№10 вагон);

3) № 45/46 «Павлодар-Чимкент» (№9 вагон);

4) № 37/38 «Манғистау – Семей» (№9 вагон);

5) № 47/48 «Атирау – Астана» (№7 вагон);

6) №379/380 «Алмати-2 - Орал» (№10 вагон).

Хабар берганимиздек, аёллар вагонлари учун чипталар нархида фарқ йўқ. Чиптани BILET RAILWAYS.KZ сайти ёки «Йўловчилар ташиш» АЖ кассаларида харид қилишингиз мумкин


Сўнгги хабарлар