Қозоғистон пляж волейболи бўйича ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 1/8 финалига йўл олди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон пляж волейболчилари Оразали Сағиниш ва Алихан Ағабек Сенегалнинг Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган 2026 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишди.
Қозоғистонлик жуфтлик ўйинларни "C" гуруҳида иккинчи ўринда якунлади.
Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида улар Австралия вакиллари Райан Эдгар ва Томас Тёрнер билан тўқнаш келишди. Ушбу ўйинда қозоғистонликлар 0:2 (15:21, 16:21) ҳисобида мағлуб бўлишди.
Шундай қилиб, Қозоғистон терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва Олимпия ўйинларининг плей-офф босқичига йўл олди.
Қозоғистон Республикаси МОҚ маълумотларига кўра, уларнинг ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 1/8 финалидаги рақиблари кейинроқ эълон қилинади.
Эслатиб ўзтамиз, Марат Байқамуров Абу-Дабидаги Grand Slam турнирининг бронза медали совриндори бўлди.