Қозоғистон Pfizer вакцинасининг 300 минг дозасини сотиб олади

NUR-SULTAN. Кazinform - Ҳозирда мамлакатда 1,5 млн доза коронавирусга қарши ваксиналар (QazVac, Sinopharm ва Pfizer) мавжуд. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Бош давлат санитария шифокори Айжан Есмағамбетова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Ҳозирда мамлакатда коронавирусга қарши 1,5 млн доза вакцина мавжуд. Улар орасида QazVac ваксинасининг 180 минг дозаси, Sinopharmнинг 1,2 млн дозаси ва Pfizerнинг 55 минг дозаси бор. Бугунги кунда эмлаш ва қайта эмлаш доирасида QazVac ва Sinopharm билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Pfizer вакцинаси илгари биринчи компонентни олган фуқароларга қўлланилади. Улар орасида ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам бор», — деди Айжан Есмағамбетова Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, вазир ўринбосари қўшимча Pfizer вакцинаси харид қилинишини айтди.

«Бугун 300 000 доза Pfizer вакцинасини сотиб олиш учун ариза топширилди. Айни пайтда мазкур компания билан шартнома тузилмоқда. Ушбу вакцина одатда ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун қўлланилади. Бошқа тоифадаги фуқаролар QazVac ва Sinopharm вакциналарини олишлари мумкин», - деди у.

Аввалроқ, Бош давлат санитария шифокори июл ойи бошидан бери 3 нафар қозоғистонлик коронавирусдан вафот этганини маълум қилганди.

Бундан ташқари, у ҳозир дунёда омикрон штамми тарқалаётганини айтди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар