Қозоғистон пенсия жамғармаси активлари 7 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Кazinform - Йилнинг 8 ойида Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг активлари 13,9 триллион тенгега етди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.
None

«Жорий йилнинг август ойи натижаларига кўра, жорий йил бошидан буён тенге 919 миллиард тенгега ёки 7,0 фоизга ошган. Жорий йил бошидан инвестиция даромадлари миқдори 718,0 миллиард тенгени, пенсия бадаллари – 1 097,3 миллиард тенгени, пенсия тўловлари – 175,7 миллиард тенгени, муддатидан олдин олинлган маблағлар миқдори – 848,4 миллиард тенгени ташкил қилди», — деди Миллий банк раиси ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов.

Унга кўра, охирги 12 ойда пенсия активлари даромади 8,6 фоизни ташкил этган.

«Жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг барқарорлиги нуқтаи назаридан узоқ муддатли истиқболда рентабеллик ва инфляция кўрсаткичларига қараш керак. Масалан, 5 йил давомида тўпланган инфляция 51,4 фоизни, пенсия активларининг тўпланган даромади 56,8 фоизни ташкил этди», — деди Миллий банк вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар