Қозоғистон Педагогик маҳорат маркази дунёнинг энг яхши 10 та лойиҳаси қаторида

«Ҳозирги кунда «Орлеу» миллий ўқув маркази» АЖ ва «Назарбаев интеллектуал мактаблари» автоном таълим ташкилотининг Педагогика малака ошириш маркази ACQUIN халқаро институционал аккредитациясидан ўтяпти. Бундан ташқари, Педагогика маҳорати маркази ўқитувчилар меҳнати самарадорлигини ошириш бўйича UNESCO-Hamdan-2020 таълим йўналиши бўйича ТОП-10 та жаҳоннинг энг яхши лойиҳалари қаторига киритилди», – дея таъкидлайди Алихан Смаилов ўз жавобида.
Унинг фикрича, ўқитувчилар малакасини ошириш курсларининг дастур мазмуни фан, психологик-педагогик, ижтимоий, рақамли ва бошқа компетенцияларнинг оптимал ўзаро таъсирини ўз ичига олади.
Улар ўқитувчининг барча педагогик фаолиятини «Педагог» касбий стандартларига мувофиқ амалга ошириши учун зарурдир.
Муаллиф: Марлан Жиембай