Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Куни кеча Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Ерлан Қошанов бошчилигидаги делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар беради Kazinform “Дунё” ААга таяниб.

Ўзбекистон
Фото: “Дунё” АА

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Ерлан Қошанов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Мулоқот чоғида делегация аъзоларига “Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, унинг доирасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.

Ўз навбатида, Ерлан Қошанов икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Сўнгги хабарлар