11:32, 03 Март 2025 | GMT +5
Қозоғистон спортчилари Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган бадиий сузиш бўйича йилнинг биринчи жаҳон кубогида Қозоғистон терма жамоаси навбатдаги совринни қўлга киритди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Артур Майданов ва Валерия Столбунова жуфтлиги эркин дастурда кумуш медални қўлга киритди.
Бу Қозоғистон саватчасидаги 3-совриндир. Бунгача Виктор Друзин ва Эдуард Ким яккалик баҳсларида шоҳсупага кўтарилган эди. Париждаги мусобақада мамлакат шарафини жами 24 нафар спортчи ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик спортчи Виктор Друзин Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида бадиий сузиш бўйича олтин медални қўлга киритган эди.