Қозоғистон Паралимпия терма жамоаси Пекинга қачон жўнаб кетади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик спортчилар Пекинда бўлиб ўтадиган ХIII қишки Паралимпия ўйинларига қачон жўнаб кетиши маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Миллий Паралимпия қўмитаси хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоаси ХIII қишки Паралимпия ўйинларига 25 феврал куни Алмати шаҳридан жўнаб кетади.

Миллий терма жамоанинг расмий авиаташувчиси Аir Astana ҳисобланади.

Қозоғистон делегацияси Пекин-2022 қишки Паралимпия ўйинларига қатъий карантин режимида, коронавирус эпидемиясига қарши барча зарур санитария чораларини кўрган ҳолда боради.

Паралимпиячилар сўнгги уч ҳафта давомида Алмати вилояти Талғар туманидаги «Алатау» тоғ-чанғи-биатлон мажмуасида карантин режимига қатъий риоя қилган ҳолда Паралимпия ўйинларига сўнгги машғулотларни ўтказишди.



Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги ХIII қишки Паралимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-13 март кунлари бўлиб ўтади. Бу йил Паралимпия ўйинларида дунёнинг 50 та давлатидан 700 дан ортиқ етакчи спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу тўрт йилликнинг асосий мусобақаларида қозоғистонлик 5 нафар спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Булар Александр Герлиц, Ербол Хамитов, Сергей Усольцев, Юрий Березин ва Денис Петренко.

Қозоғистонлик паралимпиячилар спортнинг икки тури: парабиатлон ва парачанғи бўйича беллашадилар.

Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 4 март куни Нур-Султан вақти билан соат 22.00да бўлиб ўтади.

Очилиш маросимида Қозоғистон байроғини жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Ербол Хамитов кўтаради.





Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Сўнгги хабарлар