Қозоғистон параатлетчилари Марокашда Жаҳон Гран-приси мусобақасида 7 медални қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – 11-18 сентябр кунлари Марракеш шаҳрида (Марокаш) енгил атлетика бўйича параатлетчилар ўртасида Жаҳон Гран-приси бўлиб ўтди, унда дунёнинг 40 та давлатидан 400 дан ортиқ спортчи иштирок этди, дея хабар беради Kazinform имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш маркази матбуот хизматига таяниб.

Мусобақаларда Қозоғистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди: 4 та «кумуш» ва 3 та «бронза».

«Кумуш» медални: 100 метрга югуришда - Руфат Хабибулин, найза улоқтиришда - Асем Жанадилова, найза улоқтиришда - Есболат Балбаев, найза улоқтиришда - Гулбахит Қаиржанова эгаллади.

«Бронза» медални: найза улоқтиришда - Еламан Жолама, диск улоқтиришда - Асем Жанадилова, найза улоқтиришда - Есболат Балбаев қўлга киритди.


«Мусобақада Қозоғистон шарафини 13 нафар спортчи ҳимоя қилди, шундан беш нафар спортчи совринли ўринларни қўлга киритди. Қозоғистон терма жамоаси мусобақада 4 та «кумуш» ва 3 та «бронза» мадалини қўлга киритди. Булар 2023 йилнинг июл ойида Парижда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан рейтинг тадбирлари эди», - деди имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш маркази раҳбари Насипқали Маулен.


Сўнгги хабарлар