Қозоғистон Озарбайжонга туя, парранда гўшти ва сут етказиб беради
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Озарбайжон Республикаси бир қатор ветеринария сертификатлари бўйича келишувга эришди, бу икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади, дея хабар беради Кazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Эндиликда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар йирик ва майда шохли моллардан олинган сут ва сут маҳсулотларини Озарбайжонга экспорт қилишлари мумкин бўлади.
- Ушбу келишув Қозоғистон экспортини кенгайтириш ва чорвачилик соҳасида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очади. Ишончим комилки, бу иқтисодий ўсиш ва фаровонликка хизмат қилади, — дея ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров келишув муҳимлигини таъкидлади.
Экспорт қилинадиган маҳсулотлар турини кенгайтириш ишлари давом этмоқда.