Қозоғистон Озарбайжонга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини 300 млн долларга оширишга тайёр

Қозоғистон ва Озарбайжон
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги

Астана шаҳрида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Озарбайжоннинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агалар Атамогланов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2022 йил якунига кўра қарийб 500 миллион долларни ташкил этди. Келажакда бу кўрсаткич 1 миллиард долларгача оширилиши мумкин.

Суҳбатдошлар ҳар икки давлат муҳим транспорт йўлакларида қулай жойлашувини таъкидладилар. Шу муносабат билан Хитой ва Европа Иттифоқини Марказий Осиё, Кавказ ва Туркия орқали боғловчи Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (ТХТЙ) тобора долзарб бўлиб бормоқда. ТХТЙ доирасида юкларни ташишда 2 баробардан ортиқ ўсиш кузатилмоқда. Суҳбат чоғида ушбу йўналиш орқали Қозоғистон нефтини ташишнинг ижобий динамикаси қайд этилди.

Қозоғистон ва Озарбайжон
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги

Бундан ташқари, вазир Қозоғистоннинг Озарбайжонга маҳаллий қайта ишланган маҳсулотларини экспорт қилишдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади. Бу қарийб 300 миллион долларлик 100 дан ортиқ хомашё бўлмаган товарлардир.

Ўз навбатида, элчи Озарбайжон Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди.

Қозоғистон ва Озарбайжон
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги

Томонлар Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп томонлама форматларда, жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар. Шундай қилиб, мамлакатларимиз Туркий инвестиция фондини (ТИФ) ташкил этиш тўғрисидаги битимни биринчи бўлиб ратификация қилди.

Улар, алоҳида, 2023 йил ноябрь ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган “СПЕКА” (БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури) форумига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қозоғистон ва Озарбайжон
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги

 

Сўнгги хабарлар