Қозоғистон ОТМларида грант асосида ўқиш учун 80 та давлатдан аризалар келиб тушган

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон ОТМларида грант асосида ўтказилган таълим танловида дунёнинг 80 та давлатидан 2149 киши иштирок этди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Тўртинчи йилдирки, мамлакатда чет эл фуқаролари, шу жумладан Қозоғистон фуқароси ҳисобланмайдиган этник қозоқлар учун стипендия дастурига номзодлар танлаб олинмоқда. Дастурда қатнашишни хоҳловчилар сони йил сайин ортиб бормоқда. Жорий йилда 6024 та ариза қабул қилинди.

«Номзодлар дастур талабларига мувофиқ қатъий танловдан ўтди. Абитуриентлар юқори академик кўрсаткичлари, талаб қилинадиган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва танловнинг барча босқичларини муваффақиятли якунлаганликлари асосида танлаб олинди. Бугун номзодларнинг натижалари таҳлил қилинмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, грант танловида иштирок этиш учун ариза 30 мартдан 30 июнгача қабул қилинган эди. 2023 йилда ушбу дастур доирасида 550 та грант ажратилди. Жумладан, бакалавриат йўналиши бўйича 490 та, магистратура йўналиши бўйича 50 та, докторантура йўналиши бўйича 10 та грант ажратилган.

Танлов натижалари август ойининг охирги ўн кунлигида Фан ва олий таълим вазирлиги ҳузуридаги стипендияларни саралаш комиссияси томонидан қабул қилинади.

Вазирлик маълумотларига кўра, стипендия дастури бошлангандан буён 10 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Дастурга кўра, мамлакат олий таълим муассасаларини 139 нафар стипендиат битириб, 538 нафар талаба ўқишни давом эттирмоқда.

Сўнгги хабарлар