Қозоғистон ОТМларида 600 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда

ASTANA. Kazinform - Бугун Халқаро талабалар куни. Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек қозоғистонлик талабаларни байрам билан табриклади, дея хабар бермоқда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
None

«Юртимиздаги барча талабаларни байрам билан табриклайман!

Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 600 мингдан ортиқ талаба давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Кеча Фан ва олий таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Талабалар кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг таркибига университетлардаги 80 дан ортиқ талабалар ташкилоти етакчилари кирди. Йиғилишда ёшлар талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, «100 етакчи» каби лойиҳаларни ишлаб чиқиш, «Талабаларни қўллаб-қувватлаш экотизимини» шакллантириш доирасида Талабалар миллий иттифоқини ташкил этиш ва бошқа таклифлар билан чиқишди. Ишончим комилки, ёш талабалар ҳам ўз етакчиларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, режалаштирилган лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этадилар.

Бугунги ёшларнинг дунёқарашини жуда ҳурмат қиламан. Ҳар доим изланувчан, қувноқ бўлинг. Агар сиз ўз кучингизга ишониб, қийинчиликларни энгсангиз, ёруғ келажакка йўл очилади. Машҳур америкалик файласуф ва ижтимоий фаол Ралф У. Эмерсон айтганидек, «Дунё қаерга кетаётганини биладиганларга эшикларини очади». Шунинг учун сизга муваффақиятлар тилайман!», - дейилади табрикда.

Сўнгги хабарлар