21:30, 29 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон Осиё ўйинларининг 25-медалини қўлга киритди
Қозоғистоннинг трекдаги велоспорт терма жамоаси Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг финал босқичида иштирок этди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Финалда қозоғистонлик спортчилар Япония ва Жанубий Корея жамоаларига имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритди. Қозоғистон терма жамоаси сафида Артем Захаров ва Рамис Динмухаметов бор. Умуман олганда, спортчилар 200 та даврани босиб ўтишди, умумий масофа 50 километрни ташкил этди.
Қайд этиш керакки, ушбу бронза соврини Қозоғистон делегацияси учун 18-медаль, жами 25-медалдир. Умумжамоа медаллар ҳисобида қозоғистонликлар айни дамда 11-ўринда бормоқда.