Қозоғистон Осиё ўйинларидаги илк олтин медални қўлга киритди

Осиё ўйинлари
Фото: Sports.kz

Стендда отиш бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Ханчжоуда (Хитой) бўлиб ўтаётган ёзги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик спортчилар аёллар ўртасидаги 50 та нишонга отиш бўйича жамоавий баҳсларда Хитой (348) ва Таиланд (342) рақибларини ортда қолдириб, 350 балл ва Осиё ўйинлари рекорди билан энг яхши натижага эришди. Қозоғистондан Зоя Кравченко, Асем Оринбай ва Ольга Панарина иштирок этди.

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси жорий Осиё ўйинларининг ўнинчи медалини ўз ҳисобиига қўшиб, биринчи “олтин”ни қўлга киритди, терма жамоа ҳисобида иккита “кумуш” ва еттита “бронза” бор.

Ханчжоудаги Осиё ўйинлари 8 октябрга қадар давом этади.

Сўнгги хабарлар