17:37, 25 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон Осиё ўйинларида тўртинчи медални қўлга киритди
Ханчжоу (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 63 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган қозоғистонлик дзюдочи Эсмигул Қуюлова бронза медали учун кураш олиб борди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Эсмигулнинг рақиби Ўзбекистон вакили Севинч Исоқова бўлди. Натижада Қуюлова golden score эвазига 1:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди.
Эсмигул Қуюлова Филиппин шарафини ҳимоя қилган япониялик Киёми Ватанабедан кучлироқ бўлди ва юпанч баҳсига чиқди.
Шундай қилиб, айни дамда Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида тўртта медал бор: учта бронза ва битта кумуш.