Қозоғистон Осиё ўйинларида медаллар жадвалида кучли учликка кўтарилди

ASTANA. Kazinform — Япониянинг Айти–Нагоя ҳудудида ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда бормоқда.

Қазақстан Азия ойындарында медальдар кестесінде үздік үштікке көтерілді
Фото: ҰОК

Бугун мамлакат терма жамоаси медаллар хазинасини 2 та олтин ва 2 та бронза медали билан тўлдирди. Анъанавий аралаш яккакураш бўйича Еркинғали Буркиталин (77 кг) ва Қадирбек Шинбаев (71 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, каратэ бўйича Бэлла Самашева (55 кг) ва Нурқанат Ажиқанов (75 кг) бронза медалларига сазовор бўлди.

Мусобақанинг биринчи куни — 20 сентябрда шоссе велоспортида Рината Султанова ва Алексей Луценко, каратэ бўйича Жоламан Биğабыл (55 кг) ва София Берульцева (68 кг) Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

21 сентябрда эса Қозоғистон терма жамоаси вакили, каратэчи Асел Қанай (61 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Санжар Адилов (65 кг) эркин яккакураш бўйича бронза медалини жамоа ҳисобига қўшди.

Қазақстан Азия ойындарында медальдар кестесінде үздік үштікке көтерілді
Фото: Kazinform\ЖИ

Айни пайтда умумжамоа ҳисобида Хитой 42 та медаль (27 та олтин, 10 та кумуш, 5 та бронза) билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Япония — 33 та (8-12-13), Жанубий Корея — 24 та (5-4-15) медаль билан бормоқда.

Қозоғистон Осиё ўйинларида 1994 йилдан буён иштирок этиб келади. 1994-2022 йиллар оралиғида мамлакат спортчилари 8 та ёзги Осиё ўйинларида қатнашиб, жами 637 та медални (165 та олтин, 180 та кумуш ва 292 та бронза) қўлга киритган.