Қозоғистон органик буғдой экспорт қилувчи давлатлар орасида тўртинчи ўринни эгаллайди

Қонун лойиҳаси Парламент депутатлари томонидан органик ишлаб чиқариш ва унинг айланиши соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
«Глобаллашув шароитида мамлакатимизда фаол рақобатбардош қишлоқ хўжалигини шакллантириш учун ушбу соҳадаги мураккаб муаммоларни ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон тажрибаси кўрсатганидек, органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жуда муҳим, чунки у истиқболли йўналиш бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасининг рентабеллиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳозирги вақтда органик маҳсулотларнинг жаҳон бозори 120,6 миллиард еврони ташкил этади ва у фаол ўсиб боряпти. Кейинги 20 йилда унинг ҳажми 7 баробар ошди, бу эса саноатнинг жаҳон трендига айланиб бораётганини англатади. Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, Қозоғистон органик маҳсулотлар экспорти бўйича 123 давлат орасида 9-ўринни, органик буғдой экспорт қилувчи давлатлар орасида 4-ўринни, Европа Иттифоқига органик ёғли зиғир уруғларини экспорт қилиш бўйича 6-ўринни эгаллайди», – деди А. Бектаев.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов