Қозоғистон ОПЕК+ бўйича ўз мажбуриятларини ишлаб чиқаришни қисқартириш орқали қоплайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Каспий қувур консорциумидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ вазият туфайли Қозоғистонда йўқотилган ишлаб чиқариш ҳажми кунига қарийб 320 минг баррелни ташкил қилиши мумкин (жорий йилнинг апрел ойи охиригача таъмирлаш даврида 1,3 миллион тонна), дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигининг матбуот хизматига таяниб.

Ушбу қисқартириш ОПЕК+ ҳамкорлари билан ҳамкорлик доирасидаги компенсация режасининг бир қисми сифатида қаралади.

Июн-июл ойларида NCOC объектларида капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон июн охиригача ОПЕК+ келишуви бўйича ишлаб чиқаришни чеклаш бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, Новороссийск яқинидаги денгиз терминалининг ускуналари, у орқали Каспий қувури консорциуми нефти ва Қозоғистон экспорт нефтининг катта қисми бўрон натижасида зарар кўрган. Кейин компания КҚК орқали нефт ташиш ҳажмининг уч баравар камайиши мумкинлигини эълон қилди.

Аввалроқ Қозоғистон Энергетика вазирлиги КҚК билан денгиз терминали ишини қайта тиклаш муддатлари бўйича маслаҳатлашганди.

Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов Каспий қувурлари консоциумидаги вазиятни изоҳлар экан, Қозоғистонда йилига 16 миллион тонна нефтни муқобил йўналишлар бўйлаб қайта йўналтириш имконияти борлигини маълум қилди.


Сўнгги хабарлар
telegram