Қозоғистон олтин қазиб олишни 13 фоизга оширади
Вазирлик маълумотларига кўра, яқин вақт ичида «Фаза-2» олтин ишлаб чиқариш фабрикаси ишга туширилади.
«Бу корхона олтин рудаларини қайта ишлаш ҳажмини йилига 1,2 млн тоннага етказиш имконини беради. Шунга кўра, олтин қазиб олиш ҳажми йилига 13 фоизга ошади», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, маҳаллий олтин қазиб олувчи «RG Gold» компанияси йилига 5 млн тонна руда қазиб олиш қувватига эга янги кон комплексини очмоқчи.
– Айни пайтда мазкур мажмуада ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа жорий йилнинг кузида фойдаланишга топширилади, деган режа бор», — дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик маълумотларига кўра, «RG Gold» корхонаси Райгородок қишлоғи аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга ҳисса қўшмоқда. Мазкур маҳалладан корхонага зарур мутахассислар ва ишчиларни жалб этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, вазирлик жорий олти ойда ишлаб чиқариш саноатининг ривожланиш суръатлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 6 ойда рангли металлургия ишлаб чиқариш ҳажми 7,6 фоизга ошди. Улар орасида тозаланган мис, олтин қуймалари, кумуш гранулалари, тозаланган олтин ва кумуш, тозаланган қўрғошин ва катодли мис ишлаб чиқариш ҳажми ошди.
Фото: baigenews.kz
Муаллиф: Алихан Асқар