Қозоғистон Олий суди делегацияси ХХР олий суд органига ташриф буюрди

Верховный Суд РК в Верховном Народном Суде КНР, Китай
Фото: пресс-службы Верховный Народный Суд (ВНС) КНР

PEKIN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Олий суди делегацияси Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи чоғида ХХР олий суд органининг суд жараёнларини ахборотлаштириш соҳасидаги тажрибаси билан танишди, деб хабар беради Kazinform мухбир.

Ташриф доирасида Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси Асламбек Мерғалиев ва Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди раиси Чжан Цзюнь ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

— Қозоғистонда суд тизимини рақамлаштириш шаффофликни ошириш, суд жараёнларини тезлаштириш ва одил судловга эришишни осонлаштириш учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ишонамизки, бу чора-тадбирлар судлар фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради”, - деди Асламбек Мерғалиев.

Унинг сўзларига кўра, рақамли технологияларнинг ривожланиши ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларига кенг жорий этилиши муносабати билан суд-ҳуқуқ тизимини рақамлаштириш мавзуси Қозоғистон учун алоҳида долзарб ва стратегик аҳамиятга эга бўлмоқда.

Чжан Цзюнь Хитой судларидаги вазият ҳақида қисқача тўхталиб, Хитой суд тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратди.

Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси ХХР олий суд органига ташриф буюриб, у ерда рақамли суд-тиббиёт лабораторияси фаолияти билан танишди. Қозоғистон Республикаси Олий суди делегацияси Хитойнинг бир қатор йирик мегаполисларидаги турли даражадаги халқ судларига ҳам ташриф буюришни режалаштирган.

Сўнгги хабарлар