Қозоғистон Олимпиадани умумжамоа ҳисобида 43-ўрин билан якунлади

ойын
Фото: olympic.kz

ARIS. Kazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинлари бугун якунига етди. Натижада Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 43-ўринни эгаллади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Париж Олимпиадасида Қозоғистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси тўрт йиллик турнирни етти медаль билан якунлади.

Олимпиаданинг биринчи кунида Елдос Сметов дзюдо бўйича 60 килограмм вазн тоифасида мамлакатга илк олтин медални тақдим этди.

Кумуш совринни гимнастика бўйича Нариман Қурбанов, юнон-рум кураши бўйича 77 килограмм вазнда Демеу Жадираев ва бокс бўйича 80 килограмм вазнда юрт шарафини ҳимоя қилган Нурбек Оралдай қўлга киритди.

Бронза медалларни жамоавий ўқ отиш бўйича Ислам Сатпаев ва Александра Ле (10 метрдан тўппончадан отиш), дзюдо бўйича 66 килограмм вазнда Гусман Қирғизбаев ва бокс бўйича аёллар ўртасида 51 килограмм вазнда юрт шарафини ҳимоя қилган Назим Қизайбай ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасида Қозоғистон терма жамоаси 8 та бронза медали билан чекланган эди.

2016 йилда Рио Олимпиадасида 26 спорт тури бўйича 104 нафар спортчи қатнашиб, қозоғистонликлар жами 17 та медаль (3 та олтин, 5 та кумуш, 9 та бронза) қўлга киритди. Бу мамлакат спорт тарихида кумуш ва жами медаллар сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришди.

Афсуски, Парижда спортчиларимиз жами еттита медални қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар
telegram