Қозоғистон олимлари Ватикан кутубхонасида туркийлар тарихига оид қўлёзмаларни ўрганиш имкониятига эга бўлади
Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Ватиканнинг Қозоғистондаги Элчиси Фрэнсис Ассизи Чулликатга шундай илтимос билан мурожаат қилди.
Учрашувда вазир Қозоғистон олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди.
Ўз навбатида жаноб Чулликатт Ватикан ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақида гапирди.
– Жамиятнинг изчил ривожланишига олий таълим тизими асосий таъсир кўрсатмоқда, – деди Фрэнсис Ассизи Чулликат.
Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Ватикан Элчисига қозоғистонлик олимларни хорижий олий таълим муассасаларининг илмий тадқиқотларида иштирок этишга рағбатлантиришга қаратилган «500 та амалиёт» дастури ҳақида маълумот берди ва қозоғистонлик олимларга Ватикан кутубхонасининг қадимий қўлёзмалари билан танишишда ёрдам беришни сўради.
– Қозоғистон олимларининг Ватикан кутубхонасига кириши туркий дунё тарихини чуқурроқ ўрганиш имконини беради, – дейди Саясат Нурбек.
Жорий йилнинг июн ойида Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Туркий Академия Илмий кенгашининг 5-йиғилишида туркий дунёнинг умумий таълим воситалари, жумладан «Умумий туркийлар тарихи» дарслиги бўйича якуний қарор қабул қилинди.