Қозоғистон олимлари учун Ўзбекистон архивининг эшиги очилди

Қозоғистон олимлари учун Ўзбекистон архивининг эшиги очилди
Фото: Kazinform

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги ҳузуридаги Архив, ҳужжат ва китоб ишлари қўмитаси раиси Қуат Бораш ва “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов архивлараро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро келишув ҳужжатини имзолади, деб хабар беради Kazinform.

Мазкур ҳужжат Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида архив маълумотлари алмашинувини осонлаштиради. Битим доирасидаги қўшма чора-тадбирлар режаси олимлар ва тадқиқотчилар учун янги имкониятлар яратади, деган умид мавжуд.

“Бу йил Астана шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 10-саммитида Президент: “Тарих сирларини очиб берадиган умумий архивни ўрганиш, келажак авлодга ҳақиқатни етказиш бизнинг бурчимиздир. Номаълум маълумотларни биргаликда текширишни ваколатли органларимизга топширишни тавсия қиламиз. Бу муҳим иш бўлади, чунки умумий тарихимизнинг ҳали ўрганилмаган жиҳатлари бор”, — деди у. Жорий йилда Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонда бўлди ва биз Ўзбекистон архиви раҳбарияти билан ҳамкорликда фаолият юритиш бўйича келишувга эришдик. Натижада бугун биз келишувни ёзма равишда тасдиқладик”, - деди Архив, ҳужжат ва китоб ишлари қўмитаси раиси.

Шунингдек, ҳамкорлик режасида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида архив ҳужжатларини тўлдириш, китоблар нашр этиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган.

Ўтган йили “Архив-2025” комплекс режаси доирасида давлат архиви ходимлари томонидан дунёнинг 14 давлатида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, Қозоғистон тарихига оид 7 мингдан ортиқ ҳужжатлар мамлакатга етказилди. Ҳозирда мазкур ҳужжатларни илмий муомалага киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар