Қозоғистон олимлари 3 йил ичида 81 та халқаро патент олди

патент жасанды интеллект ИИ ЖИ
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонликларнинг ихтирочиликдаги фаоллик коэффициенти 45,77 га етди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлигининг Kazinform агентлигига берган жавобида айтилди.

“Статистикада мамлакатнинг ихтирочилик фаоллиги коэффициенти патент идорасига келиб тушган талабномалар ҳар 1 миллион аҳолига тўғри келадиган сонига қараб белгиланади”, — дея тушунтирди вазирлик.

Миллий интеллектуал мулк институти маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2021 йилда - 41,28, 2022 йилда - 42,39 ва 2023 йилда - 45,77 ни ташкил қилган.

“Миллий интеллектуал мулк институтининг йиллик ҳисоботига кўра, Patent Cooperation Treaty тартибига мувофиқ халқаро патент олишга 2021 йилда 31 та, 2022 йилда 24 та, 2023 йилда эса 26 та талабнома берилган. Евроосиё патент конвенцияси тартибига кўра, 2021 йилда 81 та, 2022 йилда 78 та, 2023 йилда 103 та талабнома берилган”, — дейилади жавобда.

Таъкидлаш жоизки, Patent Cooperation Treaty тартибига мувофиқ битта халқаро талабномани топшириш орқали талабнома берувчи дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз ихтироларининг ҳимоясини таъминлаши мумкин.

Евроосиё патент конвенцияси эса жисмоний ва юридик шахсларга ягона Евроосиё патенти асосида ўз ихтиролари ва саноат намуналарига эгалик қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини беради.

Қозоғистоннинг саноат мулки объектларига 2021 йилда 12 761 та, 2022 йилда 12 099 та, 2023 йилда эса 13 270 та ҳужжат берилган.

Сўнгги хабарлар
telegram