Қозоғистон Новороссийск портининг барқарор ишлашини таъминлаш ташаббусини илгари суради

«Ҳозирги ишлар доирасида Каспий қувурлари консорциуми (КҚК) барқарор ишни таъминлади. КҚК нефтни сақлаш қобилияти билан боғлиқ зарур қувват миқдори билан жиҳозланган. Нефть жўнатувчилар базасида ҳам тегишли сиғимлар таъминланган. Қувурнинг барқарор ишлаши ўз вақтида таъмирлаш ва сармоя киритиш ҳисобига таъминланяпти. Порт хавфсизлигини таъминлашга келсак, Қозоғистон, шубҳасиз, нефть терминали фаолиятининг фойда олувчилари йирик нефть истеъмолчилари, шу жумладан, Европа Иттифоқи нефть истеъмолчилари эканлигидан келиб чиқиб, ушбу портнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун сиёсий даражада ташаббус кўрсатиши шубҳасиз», – дея тушунтирди Алмасадам Сатқалиев Ҳукумат йиғилишида.
Вазир ушбу қувурнинг жаҳон миқёсида иқтисодиёт учун аҳамияти ва йирик нефть қазиб олувчилар КҚК барқарор ишлашидан манфаатдор эканини инобатга олган ҳолда бундай ҳолатлар минимал бўлишига умид қиляпти.
Яқинда Каспий қувурлари консорциуми ўз акваторияси ва Новороссийск портида кемалар ҳаракатига қўйилган вақтинчалик тақиқ бекор қилинганини маълум қилди. Вақтинчалик тақиқ 4 август куни КҚК денгиз терминали оператив фаолияти яқинида дрон ҳужумини қайтариш муносабати билан жорий қилинган эди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи