Қозоғистон нохомашё экспортини 41 миллиард AҚШ долларига етказади
Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон аҳолиси фаровонлигини оширишга йўналтирилган «Иқтисодий барқарор ўсиш» миллий лойиҳасининг «Нохомашёэ експортини рағбатлантириш» доирасида янги ишлаб чиқариш тармоқларини кўпайтириш ва мавжуд экспортёрлар малакасини оширишга қаратилган экспортни жадаллаштириш дастурини ишлаб чиқиш давом эттирилади.
«1000 та фаол экспортчи ташқи бозорларга чиқиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, электрон тижорат платформасида 350 та экспортёрни ишга тушириш режалаштирилган», — деди у.
Унга кўра, давлат стандартларининг халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида синов лабораторияларининг 30 фоизи модернизация қилинади.
«Экспортчиларни ташқи бозорларга рағбатлантириш қуйидаги чора-тадбирлар билан қўллаб-қувватланади: экспорт олдидан ва экспортни молиялаштириш, суғурталаш, айланма маблағларни тўлдириш учун молиялаштириш, шунингдек, экспортчиларнинг харажатларини қоплаш. Натижада нохомашё экспорти икки бараварга ошиб, 41 миллиард AҚШ долларини ташкил этади», - деди Aсет Ерғалиев.
Муаллиф: Марлан Жиембай