Қозоғистон нефтининг 97 фоизи Россия портлари орқали экспорт қилинади - Энергетика вазирлиги

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон 2022 йилнинг январ-май ойларида 28,75 млн тонна нефт экспорт қилди. Унинг 27 814 млн тоннаси ёки 97 фоизи Россия денгиз портлари орқали экспорт қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати таҳририятнинг расмий саволига берган жавобида айтиб ўтди.

«Нефть ва газ таҳлил маркази» АЖ маълумотларига кўра, 2021 йилда Каспий қувурлари консорциуми орқали 53,1 млн тонна Қозоғистон нефти экспорт қилинган. 2022 йилнинг январидан майигача бўлган даврда КҚК орқали 23,76 млн тонна Қозоғистон нефти экспорт қилинди», — дейилади жавобда.

Департамент тақдим этган маълумотларга кўра, йилнинг дастлабки 5 ойида Россия денгиз портлари, Қозоғистон Каспий қувурлари консорциумидан ташқари, 4 млн тоннадан ортиқ нефть экспорт қилган.

«Нефть ва газ таҳлилий маркази» АЖ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-май ойларида 28,75 млн тонна нефт экспорт қилинган. Улардан 27,814 млн тонна нефть (экспорт қилинган нефтнинг қарийб 97 фоизи) Россия денгиз портлари орқали хорижга жўнатилган», — деб ёзади вазирлик мутахассислари.

Шунингдек, вазирлик вакиллари Қозоғистон экспорт қилинадиган нефть нархини ошириш ниятида экани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

«Жаҳон савдо бозорларида нефть нархи бозор томонидан белгиланади ва у Платс, Аргус, Рефинитив каби мустақил халқаро агентликлар томонидан белгиланган мақсад асосида шаклланади», — дейилади вазирлик жавобида.

Аввалроқ Каспий қувурлари консорциуми ишини тўхтатиш ҳақидаги суд қарори жаримага алмаштирилгани хабар қилинганди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар