Қозоғистон нефти 100 йилга етади - Энергетика вазирлиги

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, мамлакатдаги нефть захиралари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Дастлабки прогнозларга кўра, нефть, албатта, 100 йилга етади. Аммо бизда истиқболли блоклар бор. Давлат раҳбари кўмагида Ҳукумат янги намунавий шартнома тайёрлади. Унга кўра, янги нефть конларини ўрганаётганларга сезиларли чегирмалар тақдим этилади. Кўпгина компаниялар ушбу чегирмадан фойдаланишди. Шахсан гапирадиган бўлсам, «Лукойл» шундай шартнома имзолаган», — деди Алмасадам Сатқалиев.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон томони Қозоғистон ҳудудидаги нефть захираларини қидиришда иштирок этиш ниятида.

«Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ташрифи чоғида Боку делегацияси Қозоғистонга сармоя киритиш ниятини билдирди. Улар углеводород манбаларини қидириш ва ўзлаштиришнинг янги масалаларини кўтардилар. Ҳозир энергияга бўлган талаб ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ресурс базасини тўлдириш учун маблағ сарфлашни давом эттиришимиз керак», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram