Қозоғистон нефть қазиб олишни кунига 1 миллион 468 минг баррелгача қисқартирди

Нефть
Фото: pixabay.com

30 ноябрь куни JMMC вазирлар мониторинги қўшма қўмитасининг 51-йиғилиши ва ОПЕК+ вазирларининг видеоконференцалоқа форматидаги 36-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги расмий сайтининг хабар беришича, Қозоғистон томонидан йиғилишда вазирлик раҳбари Алмасадам Сатқалиев иштирок этган.

Учрашувда мамлакатларнинг 2023 йил сентябрь-октябрь ойларида келишув бўйича мажбуриятларини бажариши ва нефть бозоридаги мавжуд вазият муҳокама қилинди.

“2024 йил 1 январдан 2024 йил март ойи охиригача Қозоғистон ОПЕК+ аъзо давлатлари билан биргаликда кунига 82 минг баррелга қўшимча ихтиёрий равишда камайтиришни қабул қилди.

Шундай қилиб, Қозоғистонда 2024 йилнинг март ойи охиригача ишлаб чиқариш кунига 1 468 000 баррелни ташкил қилади.

Кейинчалик бозор барқарорлигини таъминлаш мақсадида ушбу қўшимча қисқартирилган ҳажмлар бозор шароитига қараб босқичма-босқич тикланади”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу ихтиёрий пасайтириш аввалроқ Қозоғистон томонидан 2023 йилнинг апрель ойида қабул қилинган ва 2024 йил декабрь ойи охиригача давом этадиган кунига 78 минг баррелга ихтиёрий қисқартиришга қўшимча ҳисобланади.

Ушбу қўшимча ихтиёрий қисқартириш нефть бозори барқарорлиги ва мувозанатини сақлаш мақсадида ОПЕК+ давлатларининг эҳтиёт чораларини кучайтиришга қаратилган.

Сўнгги хабарлар