Қозоғистон нефть қазиб олишни ихтиёрий равишда қисқартириш муддатини ёзгача узайтиради - вазирлик
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон баъзи ОПЕК+ давлатлари билан биргаликда қазиб олишни ихтиёрий равишда қисқартириш муддатини кунига 82 минг баррелга 2024 йилнинг иккинчи чорагигача узайтиради. Шундай қилиб, 2024 йил июнь ойи охирига келиб Қозоғистонда нефть қазиб олиш кунига 1 468 миллион баррелни ташкил қилади.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Матбуот хизмати хабарига кўра, келгусида бозор барқарорлигини таъминлаш мақсадида ушбу қўшимча маҳсулот ҳажми бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, босқичма-босқич қайтарилади.
Ушбу ихтиёрий пасайиш Қозоғистон аввалроқ 2023 йил апрелида эълон қилган, 2024 йил декабрь ойи охиригача давом этадиган, қазиб олишни ихтиёрий равишда кунига 78 минг баррелга қисқартиришга қўшимча ҳисобланади.
“Ушбу қўшимча ихтиёрий қисқартириш нефть бозорлари барқарорлиги ва мувозанатини сақлаш мақсадида ОПЕК+ давлатларининг эҳтиёт чораларини кучайтиришга қаратилган”, — дейилади хабарда.