Қозоғистон нефт қазиб олиш ҳажмини камайтиради

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2022 йилда нефт қазиб олиш кўламини қисқартиради. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бироз, 2 миллион баррелгача камайтирилади. Жами 85,7 миллион баррел аслида. Лекин унинг ўрнини нефт нархи қимматлашиши қоплайди», - деди Алибек Қуантиров.

Шунингдек, у нима учун Миллий жамғармадан кафолатланган трансфертни кўрсатиш зарурлигини тушунтирди.

Вазирнинг сўзларига кўра, қайта кўриб чиқилган бюджет лойиҳасида пенсия ва нафақаларни инфляция даражасига мувофиқ 9 фоиз даражасида индексация қилиш кўзда тутилган.

«Биз инфляция даражасини 8-10 фоиз қилиб белгилаганмиз. Пенсия ва нафақалар миқдори қарийб 9 фоизга индексланади», - деди вазир.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар