Қозоғистон нефт экспортининг турли йўналишларини кўриб чиқмоқда

«Хитой ва Европага экспорт қилишнинг тармоқланган тизими мавжуд. Ҳозирча санкциялар йўқ. Шунинг учун биз бошқа йўналишга бирон-бир ҳажмни юбориш масаласини кўриб чиқмаяпмиз. Каспий қувурлари консорсиуми орқали, Самара орқали тўлиқ ставкада ишлашни давом эттирамиз. Бизда бундан бошқа турли имкониятлар ҳам мавжуд, Ақтау порти, Болтиқбўйи қувури тизими каби. Ҳозирча ушбу йўналишларга қўчиш масаласи кун тартибида йўқ, аммо жорий йўналишлардан ташқари имкониятларни кўриб боришда давом этамиз», - деди вазир.
Шунингдек, у нефт қазиб олишнинг қисқариши кутилмаслигини таъкидлади.
«Ишлаб чиқаришга биринчи навбатда сотиш имкониятлари таъсир қилади. Агар сотиш имконияти мавжуд бўлса, унда ҳеч қандай муаммо йўқлиги аниқ. Мавжуд инфратузилма ёрдамида тасдиқланган режамиздаги 87,5 миллион тонна нефт қазиб ола оламиз», - деди Болат Ақшолақов.
Муаллиф: Марлан Жиембай