Қозоғистон мувозанатли ташқи сиёсат юритади – ТИВ

Мухтар Тлеуберди суҳбат чоғида Россия ва Украина Қозоғистон учун тарихий дўст давлатлар эканини таъкидлади.
«Мен Украинадаги можародан хавотирдаман. Россия ва Украина Қозоғистон учун тарихий дўст давлатлардир. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳар икки давлат раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, уларни музокаралар столига ўтириб, низони тинч ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда»
, — деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири.
У иқтисодий нуқтаи назардан Россия ва Қозоғистон ўртасида яқин алоқалар мавжудлиги таъкидлади.
«Қозоғистон Россияга қарши санкцияларда иштирок этмайди, лекин санкцияларни четлаб ўтиш учун турли имкониятлардан фойдаланмайди деган тамойилга амал қилади. Қозоғистон кўп қиррали мувозанатли дипломатия олиб боради. Биз Россия, Хитой, Марказий Осиёдаги қўшниларимиз, шунингдек, АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи давлатлари, Буюк Британия каби дунёнинг қудратли давлатлари билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли муносабатларни ривожлантиришга интиламиз. Бу бизга барча мамлакатлардан сармоя жалб қилиш имконини беради»
, - деди Мухтар Тлеуберди интервьюсида.
Қозоғистоннинг транспорт ва логистика транзит нуқтаси сифатида ривожланиш салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон хорижий сармояни жалб қилиб, Европа ва Осиёни боғловчи марказга айлана олади.
«Бу йил Қозоғистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Сўнгги йилларда муносабатларимиз юқори даражага кўтарилди ва муносабатларимизни парламентлар дўстлиги доирасидаги стратегик шериклик сифатида белгилаб олдик»
, — деди вазир М. Тлеуберди.
Аввалроқ Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Марказий Осиё – Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Токиода бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди.